
ОҒИШМАЙ
Tasnif: ’иккиланмай’, ’изчиллик билан’. Мажлис қарорини о ғ и ш м а й амалга оширишимиз лозим. Бу сўз асли âғ- феълига ’бироз’ маъносини ифодаловчи -(и)ш қўшимчасини, кейин ’бўлишсиз’ маъносини ифодаловчи -мä қўшимчасини ва охири -й равишдош қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; асли ра — вишдошга тенг бу сўз маъно тараққиёти натижасида равишга кўчган: ағ- + иш + мä + й = âғишмäй.