ПАҚИР I
Tasnif: челак'. Боғдан бир п а қ и р анор узиб чиқди. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ' мис’ маъносини англатган бақыр сўзидан (Девон, I, 341; ДС, 82) маъно тараққиёти натижасида ўсиб чиққан: 'мис' —> ' мисдан ясалган идиш (ЭСТЯ, II, 46). Ҳозирги ўзбек тилига бу сўз қуйидаги товуш ўзгаришлари билан етиб келган: б ундоши п ундошига, а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қатгиқлик белгиси йўқолган: бақыр > пақыр > пäқыр > пäқир.