O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПАҚИР II

Tasnif: икки тийин'. Сўзимга ишон, бошқа бир п а қ и р ҳам пулим йўқ (И. Акрам). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ' мис' маъносини англатган бақыр сўзидан (Девон, I, 341; ДС, 82) маъно тараққиёти натижасида ўсиб чиққан: 'мис' —> ' мисдан ясалган чақа пул' (ЭСТЯ, II, 45). Ҳозирги ўзбек тилига бу сўз қуйидаги товуш ўзгаришлари билан етиб келган: б ундоши п ундошига, а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: бақыр > пақыр > пäқыр > пäқир.