ПИС
Tasnif: ўзини панага ол-', 'бекин-'. Одамлар тарқагунча дарахт панасида п и с и б ўтирди. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли бус- (ЭСТЯ, II, 278), пус- (Девон, II, 18; ДС, 398), пӱс- (ПДП, 409) тарзида талаффуз қилинган; ўзбек тилида бу феълнинг пӱс- шакли таркибидаги ӱ унлиси и унлисига алмашган: пӱс— > пис—. Айрим шеваларда бу феъл пус— тарзида ҳам талаффуз қилинади.