O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПИЧА

Tasnif: бироз','озгина'. Иккита оқ пиёзни майда тўғради, унга п и ч а мурч сепди (Ойдин). Бу равиш асли қадимги туркий тилда бича тарзида талаффуз қилинган бўлиб, ' кичкина' маъносини англатган (ПДП, 371; ДС, 98); ҳозирги маъноси ана шу маънодан ўсиб чиққан; бу сўз асли 'кес-', 'қирқ-' маъносини англатган бич- феълидан (Девон, II, ДС, 98) -ä қўшимчаси билан ясалган, кейинчалик сўз бошланишидаги б ундоши п ундошига алмашган: бич- + ä = бичä > пичä.