ПИШИҒ
Tasnif: пишган', 'пишиб етилган'. .. хом демай, п и ш и ғ демай, кўзга кўринган нарсани еяверасанми? (Садриддин Айний). Бу сўз қадимги туркий тилда 'истеъмол қилиш учун тайёр ҳолга кел—' маъно — сини англатувчи быш— феълидан (ДС, 105) -(ы)р қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, II, 164; Девон, I, 360), кейинроқ сўз бошланишидаги б ундоши п ундошига алмашган (ЭСТЯ, И, 162; Девон, III, 348). Маҳмуд Кошғарий ўз луғатида бу сўзнинг икки шакли: бышыг (пышыт) ва бышық (пышьқ) шакллари мавжуд эканлигини алоҳида таъкидлайди (Девон, III, 30). Ҳозирги ўзбек тилида 'пишган' маъноси учун пишиғ шаклини, 'чиниққан' маъноси учун пишиқ шаклини танлаш тўғри: шунда омоним юзага келмайди. Бу икки сўзни пишиқ ва пишиғ шаклида ёзиш тўғри эканини улардан ясалган сўзлар ҳам тасдиқлайди: пишиқлигини қара, лекин п и - шиғчилик фасли каби. Агар ҳар икки сўзни пи- шиқ тарзида ёзсак, унда луғатга пишиқ I ва пишиқ II деб омоним сифатида киритиш лозим бўлади, чунки бу сўзларда ясаш асоси фарқли: (быш- || пыш-) + (иғ || ық)
> пишиқ I; пиши + қ = пишиқ II.