O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПОЙГА

Tasnif: ким ўзди мусобақаси'. Ҳамма п о й г ад а маррага етай деб қолган чавандознинг ҳаяжони билан яшайди (Сайид Аҳмад). Бу от асли қадимги туркий тилдаги 'отда ким ўздига югур-' маъносини англатган бай— феълидан —га қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, II, 32); кейинчалик сўз бошланишидаги б ундоши п ундошига (КРС, 604), ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси â унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган: бай- + га = байга > пâйгä > пâйгä. ЎТИЛда пойга сўзи форсча деб таъкидланган; бундай изоҳлашга бу сўзнинг пой қисми форсча пой ('оёқ') сўзи билан ўхшаш экани сабаб бўлгандир.