ПОРЛОҚ
Tasnif: ’нурдек равшан’, ’равнақли’. Ўзбекистоннинг келажаги п о р л о қ. Бу сифат ўзбек тилида пâрлä- феълидан -қ қўшимчаси билан ясалган, қ ундоши таъсирида унинг олдидаги ä унлиси â унлисига алмашган: пâрлä— + қ = пâрлäқ > пâрлâқ. Асли пâрлä— феъли ҳам ясама: —лä қисми феъл ясовчи қўшимчага тенг, лекин пâр ( < пар ) қисмининг маъносини аниқлаб бўлмади.