ПОҒОНА
Tasnif: пиллапоя', 'зинапоя', 'босқич'. Мир- закаримбойнинг хотини .. нарвончанинг ҳар п о ғ он а с и г а қадам қўйганда "бисмилло"ни такрорлаб аравага ўтирди (Ойбек). Бу от қадимги туркий тилдаги ' ёғоч устунни қоқ—' маъносини англатган бақан— феълидан —а қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, II, 42); кейинчалик икки унли оралиғидаги қ ундоши ғ ундошига, сўз бошланишидаги б ундоши п ундошига ал— машган; ўзбек тилида биринчи, иккинчи бўғиндаги а унлилари â унлиларига, учинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган: бақан— + а = бақана > бағана > пағана > пâғâнä. Маҳмуд Кошғарий бу сўзни бағна шаклида келтирган (Девон, I, 408); бунда баған— феълига
— а қўшимчаси қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги а унлиси талаффуз қилинмай қўйган бўлиб чиқади: баған— + а > бағна.