ПУК
Tasnif: ’ошиқнинг дўмбоқ томони’, Товва п у к н и ейди, олчи чикни ейди дегандек, .. (Асқад Мухтор). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз бӱк тарзида талаффуз қилинган, асли ’қайрилган’, ’эгилган’ маъносини англатган сифат бўлиб (ЭСТЯ, II, 291), сифатланмишсиз (бӱк таман -» бӱк) ишлатилиши натижасида ’дўнг томон’ маъносини англата бошлаган • (отга кўчган). Бу сўз КРСнинг 150- бетида бöк тарзида ёзилган, ДСда Девондан олинган мисол ҳам бöк тарзида ёзилган (117- бет); Девоннинг ўзида (III, 144) арабча ёзув б билан бошланган-у, ёнидаги изоҳ нимагадир п ҳарфи билан ёзилган: пӱк. Кўринадики, бу сўзнинг бошланишида асли б жарангли ундоши қатнашган ва бу ундош кейинчалик п жарангсиз эшига алмашган. Бундан ташқари, ҳозирги ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: бӱк > пӱк > пук.