ПУККА
Tasnif: ’ошиқнинг дўнг томони тепага қараган ҳолати’. Ошиқ думалайди п у к к а м и, чикка (Султан Акбарий). Бу сифат қадимги туркий тилда ҳам мавжуд бўлиб, ’ошиқнинг дўмбоқ томони’ маъносини англатган бӱк отидан (ЭСТЯ, И, 291: Девон, III, 144) эски ўзбек тилида -ä қўшимчаси билан ясалган (КРС, 149); қўшимча қўшилганидан кейин к ундоши қатланган, кейинчалик сўз бошланишидаги б ундоши п жарангсиз эшига алмашган, охири ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: бӱк + ä = бӱкä > бӱккä > пуккä.