ПУЧУҚ
Tasnif: ясси', 'ёпишган' (бурун ҳақида). Раҳимжон .. жуда хунук эди: қип-қизил гўшт, п у ч у қ бурнида доғлар, бошида тук (Асқад Мухтор). Бу сифат асли қадимги туркий тилдаги ' кес—' маъносини англатган быч— феълидан (Девон, И, 11) — (ы)қ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, II, 284); кейинчалик қ ундошининг таъсирида унинг олдидаги ы унлиси у унлисига, сўз бошланишидаги б ундоши п ундошига алмашган, сўнгра иккинчи бўғиндаги у унлисининг таъсирида биринчи бўғиндаги ы унлиси ҳам у унлисига алмашган: быч- + ық = бычық > бычуқ > пычуқ > пучуқ.