ПЎКОН
Tasnif: ’йўғон ичак’. "Пўконидан ел ўтмаганларнинг гапи—да бу", - деди аёлнинг гапига кекса бир сувчи (Назир Сафаров). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу отнинг биринчи бўғинидаги унли Девондаги арабча ёзувда (I, 380) замма белгиси билан кўрсатилган, кириллча ёзувда эса ö ҳарфи билан ифодаланган; ДСда худди шу манбага ҳавола берилиб, бу унли ӱ ҳарфи билан ёзилган (132- бет). Демак, бу сўз асли бӱкан тарзида талаффуз қилинган, кейинчалик сўз бошланишидаги б ундоши жарангсиз п эшига,
ӱ унлиси й унлисига алмашган, ҳозирги ўзбек тилида бу унлининг юмшоқлик белгиси йўқолган, ä унлиси â унлисига алмашган: бӱкäн > пӱкäн > покäн > покâн.