
САЙЛА
Tasnif: овоз бериш йўли билан бирор лавозим ёки вазифага тайинла—', ' ёқлаб овоз бер—'. Сизни жамоамизга раҳбар қилиб сайламоқчимиз. Бу феъл асли қадимги туркий тилдаги 'сўз', 'нутқ, ' хабар' маъносини англатган сав отидан (ПДП, 420; Девон, III, 168; ДС, 491) —ла қўшимчаси билан ясалган (Девон, III, 312); кейинчалик в ундоши й ундошига, ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: сав + ла = савла— > сайла— > сäйлä—.