САЙРА
Tasnif: ёқимли оҳангдор овоз чиқар—' (қуш ҳақида). Арчанинг орасида яна каклик с а й р а д и (Суннатилла Анорбоев). Бу феъл қадимги туркий тилдаги 'овоз', 'сўз' каби маъноларни англатган сав отидан (ПДП, 420; Девон, III, 168; ДС, 491) -(ы)р қўшимчаси билан ясалган феълга 'такрор' маъносини ифодаловчи -а қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (Девон, III, 325); кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, в ундоши й ундошига, ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: (сав + ыр = савыр-) + а = савыра— > савра— > сайра- > сäйрä—.