O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САЧОҚ

Tasnif: матодан тикилган буюм зийига тутиладиган попук. Эшик дарпардасига с а ч о қ шутилмабди. Қадимги туркий тилда шундай маънони сачу сўзи англатган (Девон, III, 238); бу от ’тарқат-’, ’тара-’ маъносини англатувчи сач- феълидан -у қўшимчаси билан ясалган. Сачақ сўзи эса феълидан —(а)қ қўшимчаси билан ясалган (ТРС, 509); ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: сач- + ақ = сачақ > сäчâқ. Сўзлашув нутқида бу сўз сачақ тарзида ҳам талаффуз қилинади (ЎТИЛ, II, 71). Ўзбек тилига хос фо- нетик қонуниятга кўра асли шундай талаффуз қилиш ва сочоқ шаклида ёзиш тўғри.