
САҚЛА
Tasnif: эҳтиёткорлик билан асра-'. Мана, ўша нафис гулингни Китобимда сақладим бир йил (Туроб Тўла). Бу феъл қадимги туркий тилдаги ' эҳтиёт- кор', ' сергак маъносини англатган сақ сифатидан (ПДП, 419; ДС, 485) -ла қўшимчаси билан ясалган (ПДП, 419; ДС, 487); ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: сақ + ла = сақла— > сäқлä—.