СЕВ
Tasnif: муҳаббат боғла-', ' яхши кўр-', ' ёқтир-'. У мени тутишган опадан афзал с е в а д и (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли сäб-, сäв- (ПДП, 421), себ- (ДС, 493), сӭв- (Девон, II, 23), сев— (ДС, 497) тарзида талаффуз қилинган. Кўринадики, дастлаб бу феъл таркибида ä |ӭ унлиси бўлиб, кейинчалик бу унли е унлисига алмашган; сўз охирида эса дастлаб б ундоши бўлиб, кейинчалик в ундошига алмашган: сäб— | сӭб— > себ— > сев—. Бу феъл сўзлашув нутқида суй- шаклида ҳам ишлатилиб, 'ёқ- тир—' маъносини англатади.