O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СЕВИНЧ

Tasnif: шодлик',' қувонч. Ойқизнинг кўзларида с е в и н ч ўтлари чақнаб кетди (Шароф Рашидов). Бу от қадимги туркий тилда сäв— > сев— феълининг 'ўзлик' маъносини ифодаловчи —(и)н қўшимча- сини олган шаклидан қўшимчаси билан ясалган (ПДП, 421; Девон, I, 51; ДС, 497): (сев- + ин = севин-) +ч = севинч. Ушбу ясама сўздан сезилиб турибдики, сäв—> сев— феъли асли ' муҳаббат боғла—' маъносини эмас, балки 'шодлик ҳиссини намоён қил—' маъносини англатган, 'муҳаббат боғла—' маъноси шу маъно асосида юзага келган.