
СЕВИНЧИ
Tasnif: хушхабар учун бериладиган совға'. Агар сен Йўлчининг боласи бўлсанг эди, мен унга аллақачон сендан хабар берар, ундан с е в и н ч и олиб қувонар эдим (Ойбек). Бу сўз асли ўзбек тилида севинч отидан —и қўшимчаси билан ясалган сифат бўлиб, маъно тараққиёти натижасида отга айланган: севинч + и = севинчи. Бу сўз кўпинча суйинчи, сойинчи шаклида ишлатилади.