O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СЕМИЗ

Tasnif: эт қўйиб тўлишган'. Саккиз меҳмон ичида иккиси бениҳоя с е м и з эди (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шу шаклда мавжуд бўлиб, худди шундай маънони англатган бу сўзни семир- фёъли билан қиёслашдан кўриниб турибдики, -(и)з қисми сифат ясовчи. Бу ясовчи қўшилган қисм феъл бўлиб, ' тўлиш- маъносини англатган, лекин қадимги туркий тил акс этган манбаларда бундай феъл таъкидланмаган. Бу сифат ПДПда самиз шаклида (421- бет), Девонда сэмиз шаклида (I, 346), ДСда семиз шаклида (495- бет) келтирилган, демак, бу сифатнинг биринчи бўғинида асли а || э унлиси бўлган, кейинчалик е унлисига алмашган.