СЕН
Tasnif: иккинчи шахс бирлик кишилик олмоши. Сен вазифангни бажаравер, қўрқма. С е н г а ҳеч қандай шикаст етмайди (Абдулла Қаҳҳор). Сиз сўзи билан қиёслашдан кўринадики, сен олмоши асли қадимги туркий тилда 'тингловчи' маъносини билдирган си сўзига якка' маъносини ифодаловчи —н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ПДП, 421); ўша даврлардаёқ и унлиси е унлисига алмашган (Девон, III, 153; ДС, 495): си + н = син > сен. Сўзлашув нутқида бу олмош сан тарзида ҳам талаффуз қилинади.