![Print](/static/img/print.png)
СИЙ
Tasnif: қовуқни бўшат—Отлиқ отини тухтатиб, ундан тутди, от сийганда ундан узоқлашиб турди (Садриддин Айний). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли сиз- тарзида талаффуз қилинган. Бу феъл Девонда сиз- (III, 444), сит- (II, 341) шаклларида, ДСда сиз-, сид- (499), сит- (501) шаклларида келтирилган. Кўриниб турибдики, сит- шакли сид- шакли охиридаги д ундошининг жарангсизлашуви натижасида юзага келган, сид- шакли таркибидаги д ундоши эса з ундошидан урчиб чиққан: з = дз > д; сий- шакли ҳам з ундошининг урчиши асосида аввал сиз- шаклига, кейинчалик з ундоши й ундошига алмашуви билан сий— шаклига ўтган.