O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СИМИР

Tasnif: икки лаб орасидан сурункасига ичга тортиб ич-'. Низомжон ёнидан пул чиқариб столга ташлади-да, стакандаги винони с и м и р и б чиқиб кетди (Сайид Аҳмад). Қадимги туркий тилда ҳам шун — дай маънони англатган бу феъл симур— тарзида талаффуз қилинган бўлиб (Девон, II, 90), ўзбек тилида иккинчи бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган: симӱр—> симир-. Бу феъл ўзбек тилида сўз бошланишидаги с ундошини ш ундошига алмаштириб, шимир— тарзида ҳам талаффуз қилинади.