O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СИНЧКОВ

Tasnif: майда-чуйдасигача эътибор берадиган'. Нашриётимизга сиздек с и н ч к о в муҳаррир жуда зарур. Бу сифат ўзбек тилида ’сина-’, 'текшир-' маъносини англатган син— (< сын—) феълининг кичрайтириш (1 майда ’) маъносини ифодаловчи -чи қўшимчаси қўшилган шаклидан кучайтириш маъносини ифодаловчи —к қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига —(а)в қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, в ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: [(син— + чи = синчи-) + к = синчик—] + ав = синчикав > синчкав > синчкâв.