O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СОВУҚ I

Tasnif: ҳарорати паст'. Барак с о в у қ, деразалар яхлаб қолибди (Иброҳим Раҳим). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сифат 'ҳарорати пасай-' маъносини англатувчи соғы- феълидан (Девон, III, 284; ДС, 507) —қ қўшимчаси билан ясалган: соғы- + қ = соғық. Бу сўзнинг иккинчи бўғинида ы унлиси сақланган, шу усул билан бу сифат соғуч отидан фарқланган (ДС, 507). Афсуски, бундай фарқлаш кейинчалик давом эттирилмаган: от билан сифат соғуқ тарзида бир хил ёзилаверган (ТРС, 544). Ўзбек тилида ғ ундоши в ундошига, о унлиси â унлисига, ы унлиси у унлисига алмашган: соғы— + қ = соғық > совық > câвуқ