O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЕШИК-БЕЛИК

Tasnif: ’Бешик унга дойир асбоблар билан бирга’. Ҳали қизим ҳомиладор пайтидаёқ бешик- белигини ҳозирлаб қўйганман. Бу жуфт отнинг биринчи қисми ўзбек тилида мустақил ишлатилади, иккинчи қисми эса мустақил ишлатилмайди. Бу қисм асли бела- феълидан -к қўшимчаси билан ясалган, олдинги қисмдаги тор унлилар таъсирида охирги бўғиндаги а унлиси и унлисига алмашган: бела + к = белак > белик.