СОЛҚА
Tasnif: ’таранг тортилмай, ўрта қисми осилиб турган’. И пн и таранг тортмасанг , кир ёйганда с о л қ а б ў л и б қ о л а д и. Бу сўз сал- феълининг (’осилтир-' маъносидан) ’ўзлик’ маъносини ифо — даловчи -(ы)қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига -а равишдош қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган, маъно тараққиёти натижасида бу равишдош равишга (сифатга) айланган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, биринчи бўғиндаги а унлиси â унлисига, охирги бўғиндаги а унли ä унлисига алмашган: (сал- + ық = салық) + а = салықа > салқа > сâлқä. Шеваларда бу сўз салқи тарзида ҳам талаффуз қилинади, шунга кўра бу сўзни сал- феълининг салық- шаклига -ы қўшимчасини қўшиб ясалган деб изоҳлаш тўғри бўлади; бу сўзлар охиридаги и, а унлилари бир қўшимчанинг икки талаффуз кўриниши бўлиб чиқади.