
СОН I
Tasnif: ’адад’, ’мивдор’. Мактабнинг очилганига икки ҳафта бўлмай ўқувчиларнинг сони ўттиздан ошиб кетди (Мирзакалон Исмоилий). Бу от қадимги туркий тилдаги ’сана—’ маъносини англатган са— феълидан (ПДП, 418; Девон, III, 265; ДС, 478) -н қўшимчаси билан ясалган (ПДП, 419; Девон, III, 172; ДС, 483); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: са— + н = сан > сâн.