СОҒИН
Tasnif: кўришни истаб ғамгин бўл—'соғинч ҳис эт—'. Сизни ва онамни ж у д а соғиндим (Абдулла Қодирий). Бу феъл қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, 'бирор киши ҳақида қайғур-' маъносини англатган сағы— феълидан (ДС, 486: сағы— I) 'ўзлик' маъносини ифодаловчи -н қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ПДП, 419; ДС, 486); қадимги туркий тилдаёқ икки унли оралиғидаги қ ундоши ғ ундошига алмашган (Девон, И, 178); ўзбек тилида а унлиси â унлисига ал-
машган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: сағы— + н = сағын- > сағын— > сâғин—.