
СУВ
Tasnif: водород билан кислороднинг кимёвий би — рикувидан иборат туссиз шаффоф суюқлик'. Ҳамма сув деб талпинар, ҳамма с у в г а шошилар эди (Мирзакалон Исмоилий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли суб тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 422; ДС, 512); кейинроқ б ундоши в ундошига алмашган (Девон, III, 142; ДС, 515), ҳатто в ундоши талаффуз қилинмаган ҳам (ПДП, 422; ТРС, 550): суб > сув [> су].