СУЗАҒОН
Tasnif: сузонғич'. Сутсиз сигир с у з а ғ о н б ў л а д и (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз ’шохи билан ур-’ маъносини англатувчи сӱс- феълининг (Девон, II, 338) 'такрор' маъносини ифодаловчи —ä қўшимчасини олган шаклидан —гäн қўшимчаси билан ҳосил қилинган сифатдош шаклига тенг бўлиб (Девон, III, 375), кейинчалик иккинчи с ундоши з ундошига алмашган, ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган, г ундоши ғ ундошига, ғ ундошининг таъсири билан унинг кетидаги ä унлиси â унлисига алмашган: (сӱс— + ä = сӱсä—) + гäн = сӱсäгäн > сӱзäгäн > сузäғäн > сузäғâн.