
СУЗГИЧ I
Tasnif: суюқликни турли аралашмалардан то- заловчи мослама'. Сутни бидонларга сузгичдан ўтказиб қўямиз. Бу от эски ўзбек тилида ’суюқ нарсани сузгичдан ўтказиб, керакли қисмини ажратиб ол-’ маъносини англатувчи суз- феълидан (ЎТИЛ, II, 82) -гу қўшимчаси билан ясалган отта (КРС, 662) кичрайтириш маъносини ифодаловчи —ч қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик у унлиси и унлисига алмашган: (суз— + гу = сузгу) + ч = сузгуч > сузгич.