O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУЙУҚ

Tasnif: суюлтирилган ҳолатдаги', 'суви меъёрдан ортиқ'. Яна бир кетмон урганда ажриқзордан билқиллаб с у ю қ лой чиқди-да, .. (Иброҳим Раҳим). Қадимги тзфкий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сифат асли ' истеъмол учун ишлатиладиган туссиз шаффоф суюқлик' маъносини англатувчи сув отидан у қўшимчаси билан ясалган феълга —қ қўшимчасини қўшиб ясалган (Девон, III, 179); кейинчалик в ундоши й ундошига (ТРС, 553) алмашган: (сув + у = суву—) + қ = сувуқ > суйуқ.