O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУМАК

Tasnif: бешикка беланган чақалоқнинг сийдигини тувакка йўналтирувчи найсимон асбоб'. Карима бешик асбобларини ҳовузлоқдан то сумаккача - бир-бир кўздан кечириб чиқди (Мирмуҳсин). Қадимги туркии тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли сибак тарзида талаффуз қилинган (Девон, I, 369); кеиинчалик б ундоши таъсири билан и унлиси у унлисига, шундан кейин б ундоши м ундошига алмашган: сибак > субак > сумак. Бу от асли 'ичи ковак нарса' маъносини англатган (Девон, I, 369), ҳозирги маъноси маънода торайиш, хосланиш натижасида юзага келган.