O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУМ Б АТ

Tasnif: келишган ташқи кўриниш', 'қадқомат'. Уртамиён, нозиккина с у м б а т и, ишда филдан зиёд қуввати (Ямин Қурбон). Бу от асли сымбат тарзида талаффуз қилинган; ўзбек тилида ы унлиси у унлисига, а унлиси ä унлисига алмашган: сымбат > сумбäт. КРСнинг 679- бетида келтирилган сымбат (стройность’, ’статность’), сымпай- (’быть стройным, статным’) сўзларидан кўриниб турибдики, сўз охиридаги т - от ясовчи қўшимча; бу от ясовчи қўшилган қисм феъл эканига шубҳа йўқ, лекин бундай феъл манбаларда қайд этилмаган; асли бу сўз 'чиройли кўринишга эга бул-' маъносини англатган бўлса керак. Шу нуқтайи назарни давом этгирсак, сымба- феъли асли туркий тилдаги ' қомат' маъносини англатган сын отидан (Девон, III,^ 152) -ба қўшимчаси билан ясалган бўлиб чиқади; кейинчалик б ундоши таъсирида н ундоши м ундошига алмашган бўлади (сын + ба = сынба-) + т - сынбат > сымбат > сумбат. Кўринадики, бу сўзни ЎТИЛга сунбат шаклида эмас, синбат шаклида киритиш тўғри. ДСнинг 107-, 503- бетларида келтирилган бод сын мисоли бошқача фикр юритишга ҳам асос бўлади: қадимги туркий тилда ’қад-қомат’ маъносини англатган бу икки сўз биргаликда жуфт сўз сифатида ишлатилган, кейинчалик бу сўзлар ўрин алмаштирилган, охири д ундоши т ундошига, иккинчи бўғиндаги о унлиси а унлисига, ўзбек тилида бу а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: бод сын > сын бод > сын бод > сынбот > сынбат > синбäт.