O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУПУРГИ

Tasnif: супуруш учун хизмат қиладиган рўзғор буюми'. Раҳматжон отаси боғлаган чиройли бурган супурги билан ерни бир зумда тозалади (Мирзакалон Исмоилий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли сӱбӱр— феълидан — гӱ қўшимчаси билан ясалган (Девон, I, 452); кейинчалик б ундоши п ундошига, ўзбек тилида охирги очиқ бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган, ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: сӱбӱр + гӱ = сӱбӱргӱ > сӱпӱргӱ > сӱпӱрги > супурги.