O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУПУРИНДИ

Tasnif: супуриб тўпланган чиқинди'. Бу ерга ёзда супуринди, қишда қор ташлайдилар (Ойдин). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли сӱбӱр— феълининг 'ўзлик' маъно- сини ифодаловчи ~(ӱ)н қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан -ди сифатдош қўшимчаси билан ҳосил қилинган (Девон, I, 454); маъно тараққиёти натижасида бу сифатдош отга айланган; қадимги туркий тилда б ундоши п ундошига алмашган, иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, ўзбек тилига эса бу унли сақланган шакли етиб келган, учинчи бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган, биринчи, иккинчи бўғиндаги ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган:(сӱбӱр— + ўн = сӱбӱрӱн-) + ди = сӱбӱрӱнди > сӱпӱрӱнди > супуринди.