СУРОН
Tasnif: кучли шовқин', ' ғовур—ғувур'. Жанг суронлари тинган хушҳаво ўтлоқларда яна қўзиқулунлар ўйноқлаб, қушлар сайрай бошлабди (Асқад Мухтор). Бу от асли эски ўзбек тилида сӱр- феълининг ’қувла-’ маъносидан (ДС, 517) -(ä)н қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик ä унлиси â унлисига алмашган, ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: сӱр- + äн = сӱрäн > сурâн. Бу сўз асли ' улоқ чопишдаги кучли қийчув' маъносини англатган (КРС, 673), кейинчалик маънода кенгайиш воқе бўлиб, 'ҳар қандай кучли шовқин' ни англата бошлаган.