БИЖИЛДОҚ
Tasnif: ’Кўп ва тез гапирадиган’. Сен жуда бижилдоқ қиз экансан-ку! Бу сифат асли бижир- бижир товушга тақлид сўзидан —лä қўшимчасининг -дä шакли билан ясалган феълга -қ қўшимчасини қўшиб ясалган; д ундошининг таъсирида р ундоши л ундошига, қ ундошининг таъсирида ä унлиси â унлисига алмашган: (бижир + дä = бижирдä-) + қ = бижирдäқ > бижилдäқ > бижилдâқ.