O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУРУВ

Tasnif: қўй—эчки подаси'. Ақлли бўрибосарлар сурувларни бўйлаб олдинга чопиб борадилар- да, .. (Асқад Мухтор). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли сӱрӱг тарзида (ДС, 518) талаффуз қилинган; кейинроқ сўз охиридаги г ундоши к ундошига (Девон, I, 370), ундан кейин к ундоши в ундошига алмашган; ўзбек тилида ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: сӱрӱг > сӱрӱк > сӱрӱв > сурув. Сўз охиридаги г-к-в товуш алмашинуви бу қисмнинг қўшимчага тенг эканини кўрсатиб турибди, лекин бу қўшимча қўшилган қисм ҳақида манбаларда маълумот топилмади; бу қисм 'тўдала— маъносини англатган феъл бўлса керак.