
СЎН
Tasnif: олдинги кучи, шиддати озай-', 'пасай-',
' сусай-. Юсуфжон қизиқ тўқсон ёшга кирган бўлишига қарамай ҳали унда ёшлик ҳарорати, шижоати с ў н г а н э м а с (Т.Обидов). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли сон— тарзида талаффуз қилинган (ДС, 511); ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: сöн— > сон—. Юқорида таърифланган маъно ЎТИЛда нимагадир иккинчи, кўчма маъно сифатида тақдим қилинган, ваҳоланки биринчи маъно сифатида келтирилган 'ёруғлик, иссиқлик бермай қўй—', 'нурсизлан—' маъноси кўчма маъно сифатида кейинроқ юзага келган. Турк тили луғатида бу икки маъно бошқа—бошқа феълга мансуб
деб талқин қилинган: сон 'олдинги ҳолатни йўқот-'(ТРС, 546), сӧн ' ёрутлик бермай қўй-' (ТРС, 548).