O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СЎЙАК

Tasnif: тана скелетининг ҳар бир аъзоси, ' суяк'. Салимбой сўфи кушхонадан с ў н г а к олиб келиб, қайнатиб, ёғини олиб ширикчилик қилар эди (Ғафур Ғулом). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли сойӱк тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 422; Девон, III, 378; ДС, 511). Девонда бу сўз сӱнук шаклида ҳам учрайди (II, 260). Кўриниб турибдики, иккинчи сўз биринчи сўздаги ö унлисининг ӱ унлисига алмашуви натижасида юзага келган. Ўзбек тилидаги сöйак сўзи қадимги туркий тилдаги сойўк сўзи таркибидаги ӱ унлисини а унлисига алмаштириш билан юзага келган; бундан ташқари, ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: сöйӱк > сöйак > сойак.