![Print](/static/img/print.png)
СЎҚМОҚ
Tasnif: одамлар қатнови натижасида ўз-ўзидан юзага келган ёлғизоёқ йўл'. ..ўнг томондат с ў қ м о қ яйлов томон қиялашиб кетган (Ҳаким Назир). Бу от эски ўзбек тилида 'ур-' маъносини англатувчи соқ— феълининг 'такрор маъносини ифодаловчи -ма қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан —қ қўшимчаси билан ясалган (КРС, 651); қ ундоши таъсири билан унинг олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (соқ— + ма = соқма-) + қ = соқмақ > соқмâқ.