O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАЙА

Tasnif: нарсани бирор ҳолатда тутиб турит учун унга бошқа бир нарсани тира—'. Тирсакларини тиззаларига т а я г а н ҳолда букчайиб ўтирган Элмурод юзидан қўлларини олмай сўради: "Нима қилай?" (Парда Турсун). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли тайа- тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 290; ЭСТЯ, III, 126); ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: тайа- > тайä-. Асли бу феъл —а қўшимчаси билан ясалган бўлиши керак, лекин манбаларда тай қисми ҳақида маълумот йўқ.