
ТАЙОҚ
Tasnif: дарахт шохининг унчалик йўғон бўлмаган қисмидан кесиб олинган калтак'. Саёқ юрган т а ё қ ер (Мақол). Бу от қадимги туркий тилда 'нарсани бирор ҳолатда тутиб туриш учун унга бошқа бир нарсани ти¬ра- ' маъносини англатган тайа- феълидан —қ қўшимчаси билан ясалган; ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: тайа— + қ = тайақ > тäйâқ (ЭСТЯ, III, 126). Бу от асли 'суянчиқ' маъносини англатган, 'калтак' маъноси маънода кенгайиш бўлгани натижасида юзага келган. Девонда (III, 181) 'таёқ', ' суянчиқ маънолари бир сўзнинг маънолари сифатида берилган, ҳатто ' таёқ' маъноси биринчи ўринда келтирилган; ДСга эса (527- бетда) омоним тарзида киритилиб, тайақ I ’палка’, ’посох’, тайақ II ’опора’, ’основа’ тарзида берилган, демак, бу лугатда ҳам тайа- асосидан англашиладиган бирламчи маъно тўғри ҳисобга олинмаган.