O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БИЛАН

Tasnif: ’Бирга’ маъносини ифодалайдиган кўмакчи. Қизим ў ғ л u билан холасиникига кетди. Бу сўз асли қадимги туркий тилда бир сонидан ’бирга’ маъносини ифодаловчи —ла қўшимчаси билан ҳосил қилинган сўзга қадимги жўналиш келишигининг — н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, II, 141); кейинроқ л ундоши таъсирида р ундоши л ундошига алмашган, иккита л ундошидан бири талаффуз қилинмай қўйган (ДС, 99): (бир + ла = бирла) + н = бирлан > бил— лан > билан. Ўзбек тилида билан кўмакчиси ила шаклида, ҳатто қисқариб, қўшимчага ўхшаб қолган -ла шаклида ҳам ишлатилади: "Бой ила хазматчи". Қ ўлла созлаб бўлмайди яратган ҳайкалини. А.Пушкин.)