
ТАЛОҚ
Tasnif: организмда қон зарраларини ишлаб берувчи аъзо', ' қоражигар'. Ҳасипга т а л о қ ҳам солинади. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли талақ тарзида талаффуз қилинган (Девон, I, 390); ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси , ундошининг таъсири билан â унлисига алмашган: талақ > тäлâқ. Асли бу сўз ясама бўлиб, қадимги туркий тилда 'қора- жигар' маъносини англатган тал отидан (ДС, 528) кичрайтириш маъносини ифодаловчи —(a)қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган: тал + ақ > талақ. Бу сўзнинг таркибини бундай тушунтириш ноўрин экани Э.В.Севортян томонидан таъкидланган, 'қоражигар' маъносини англатувчи тал отига кичрайтириш маъносини ифодаловчи қўшимча қўшишга эҳтиёж йўқлиги айтилган (ЭСТЯ, III, 137). Шу таъкидни ҳисобга олиб, бошқачароқ талқин беришга уриндик: -(a)қ қўшимчаси кичик' маъносини ифодалашига шубҳа йўқ, демак, унда тал оти асли ' қоражигар маъносини эмас, балки бошқа бир маънони англатган, бошқа бир аъзонинг номи бўлган (балки 'жигар' маъносини англатгандир).