ТАМБА
Tasnif: эшик ичкарисига очилмаслиги учун тираб қўйиладиган нарса'. Эшикни бекитдик, орқасига катта бир харсангни олиб келиб, т а м б а қўйдик (Ғафур Ғулом). Девонда худди шундай маъно там сўзи билан англатилгани кўрсатилган (Девон, I, 324). Шунга кўра тамба сўзи таркибидаги —ба қисми қўшимча бўлиб чиқади; бу қўшимча асли —мä шаклида ишлатилиб, феълдан от ясайди. Демак, тамба сўзи таркибида там оти эмас, балки 'ичкарига очилмайдиган қил- маъносини англатган феъл қатнашган бўлиб чиқади. Кўрина- дики, там— феълидан —мä қўшимчаси билан от ясалган, кейинчалик қатор келган мм ундошларидан иккинчиси б ундошига, а унлилари ä унлиларига алмашган: там— + ма = тамма > тамба > тамбä.