ТАМҒА
Tasnif: ажратиш, кимга тегишли эканини кўрсатиш учун қўйиладиган белги'. Қулоғидаги тамға с и д а н бу ҳўйлар бошқа сурувдан ҳўшилиб қолгани маълум бўлди. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли 'боғла-, 'ёпиштир-' маъносини англатган тақ— феълидан —ма қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик м ундоши таъсири билан қ ундоши ғ ундошига алмашган, сўнгра ғм ундошлари ўрин алмашган (ЭСТЯ, III, 144), охири а унлилари ä унлиларига алмашган: тақ— + ма = тақма > тағма > тамға> тамғä.